Университетгача таълим дастури

Университетгача таълим дастури (CPFS)

Университетгача таълим дастури (CPFS) Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида (ТХВУ) ўқишни режалаштираётган абитуриентлар учун мўлжалланган. Дастурдан кўзланган асосий мақсад ТХВУ абитуриентларининг инглиз тили ва математика бўйича билимларини чуқурлаштиришдир. Ишонамизки, ушбу курс сиз учун фойдали бўлади ва сиз ўз билимларига ишонч ҳосил қилган, мустақил бўлажак талаба сифатида университетнинг 1-курси ҳисобланган Умумтаълим курси (CIFS)да ўқиш учун тайёр бўласиз.

Дарсларнинг бошланиши

2021-йил октябрь

Инглиз тили

Математика

Курс давомийлиги (нотўлиқ ўқув куни)

1-босқич - икки йил
2-босқич - бир йил

Курснинг мақсади
Дастур абитуриентларни ТХВУга қабул киришлари учун тайёргарлик сифатида ишлаб чиқилган.

Курс дастурини ишлаб чиқишда талабаларнинг таълим жараёнидаги кучли ва заиф томонлари ҳисобга олинган. Шу сабабли, курсда талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришларини кузатиб бориш ва керак бўлганда ёки илтимосга биноан қўшимча таълим ва ихтисослаштирилган ёрдам беришга катта аҳамият берилади. Курс мобайнида оралиқ назоратга алоҳида эътибор берилади, ҳамда талабалар доимий равишда университет билан алоқада бўла оладилар.

Курснинг асосий мақсадлари:

  • талабаларга ТХВУнинг биринчи курсига кириш учун зарур бўлган инглиз тили ва математикадан керакли билим, кўникма ва умумий тушунчаларни бериш.
  • талабаларда мустақил таълим олиш кобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш
  • университетдаги таълим ва маданиятга нисбатан талабаларда ижобий муносабатни шакллантириш, шунингдек талабаларга академик муҳитга мослашиши учун шароит яратиш
  • ТХВУга кириш учун IELTS ёки математикадан университетга кириш имтиҳонини топширишни талаб қилмайдиган муқобил усулни тақдим этиш.

 

Талабалар курс якунида қуйидаги натижаларга эришадилар:

  1. Умумий, шунингдек инглиз тили ва математика соҳасидаги асосий билим ва кўникмаларни намойиш этиш;
  2. Инглиз тилини Умумевропа компетенсияси (CEFR)га мос равишда B2 даражасида билиш;
  3. Математикадан университетнинг биринчи курси (CIFS)нинг барча талабларига жавоб берадиган ва GCSEдан кам бўлмаган билимга эга бўлиш;

Кириш шартлари

Нима учун айнан бизнинг курс?

-Юқори даражадаги таълим сифати

-ТХВУнинг таълим стандартлари

-Таълим беришдаги профессионал ёндашув

-Фаол ижтимоий ҳаёт (кўплаб дарсдан ташқари тўгараклар)

-ТХВУ кутубхонаси ва бошқа қулайликлардан эркин фойдаланиш

Керакли ҳужжатлар

Ҳужжатлар онлайн шаклда топширилади.

-Расм (3х4 см)
-Паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома

Контактлар

Қўшимча маълумотларни университетгача таълим дастури бўлимидан билиб олишингиз мумкин:
(+99871) 238-74-27.

Иш кунлари ва соатлари:
Душанба-жума
9:00 дан 17:00 гача