Узбекский - Русский

Қабулга ёзилиш


УНИВЕРСИТЕТ ҲАҚИДА

Тошкент Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) 2002 йил 16 январь куни Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Лондон шаҳридаги Вестминстер Университети билан ҳамкорликда ташкил этилган. Университетнинг барча дастурлари ва йўналишлари Вестминстер Университети томонидан тасдиқланган. ТХВУ битирувчиларига дипломлар Лондон шаҳридаги Вестминстер Университети томонидан берилади.


УНИВЕРСИТЕТ ЙЎНАЛИШЛАРИ

 Таълим инглиз тилида қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:

  • Умумтаълим босқичи / Certificate of International Foundation Studies (биринчи босқич)
  • Бакалавр босқичлари (иккинчи босқичдан бошланади)
  • Бизнес бошқаруви / BA Business Administration
  • Иқтисодиëт / BSc Economics
  • Иқтисодиëт ва молия / BSc Economics with finance
  • Тижорий ҳуқуқ / BA Commercial Law
  • Бизнесда ахборот тизимлари / BSc Business Information Systems

Йўналишлар ҳақида батафсил маълумот: http://www.wiut.uz/course


КИРИШ ШАРТЛАРИ

Умумтаълим босқичига  кириш учун Инглиз тили ва математика фанларидан кириш имтиҳонлари топширилади.

  • Математика имтиҳони ТХВУдa ўтказилади. Ўтиш бали 40%.  Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш жараёни оn-line тарзда амалга оширилади ва admission.wiut.uz электрон тизими орқали рўйҳатдан ўтилади. Саволлар намуналарини вебсайтимиз орқали юклаб олишингиз мумкин: Math Exam
  • Инглиз тили - IELTS (ёки TOEFL) имтиҳони топширилади. Ўтиш бали 5.5

Рўйхатдан ўтиш admission.wiut.uz электрон тизими орқали амалга оширилади. Рўйҳатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • Паспорт нусҳаси (сканер қилинган шакли);
  • Расм 3.5 х 4.5 см (рангли);
  • IELTS сертификати / IELTS имтиҳонини топшириш учун рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи хат/TOEFL сертификати.
  • Коллеж/мактаб/лицейдан битирувчилигини тасдиқловчи ҳужат (справка).

 

МУҲИМ! Ҳужжатларнинг асли абитуриент ўқишга қабул қилинганидан сўнг талаб этилади.


 ТАЛАБА НЕЧА ЁШДАН ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

  • Университетнинг Умумтаълим  босқичига талаба 17 ёшдан қабул қилинади.
  • Университетнинг Бакалавр йўналишига  талаба 18 ёшдан қабул қилинади.

ТАЛАБАЛАР УЧУН ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛГАН?

  • Талабалар бўш вақтларининг асосий қисмида университет кутубхонаси ва интернетдан фойдаланишади. Университет мултимедия студиясида қизиқувчи талабалар турли мултимедия лойиҳалари устида иш олиб боришади.
  • Университетда махсус Талабалар иттифоқи ташкил қилинган. Бу иттифоқ турли тил тўгараклар, интеллектуал ўйинлар, спорт клублари, саёҳат дастурлари ва кўнгилочар тадбирлар уюштиришга масъул бўлиб талабаларнинг ўзлари томонидан бошқарилади.
  • Университетда Карера маркази ташкил этилган; ушбу марказ талабаларни ёзги таътил кунларида ва университетни тамомлагандан сўнг ишга жойлашишларига ёрдам беради.

View the embedded image gallery online at:
http://wiut.uz/for-parents#sigProId7af21cab17


УНИВЕРСИТЕТДА МАГИСТРАТУРА БОРМИ?

ТХВУ қуйидаги магистрлик дастурларини тақдим этади:

  • Халқаро бизнес ва бошқарув / MA International Business & Management
  • Халқаро тижорий ҳуқуқ / LLM International Commercial Law
  • Халқаро амалий иқтисодиёт / MSc in Applied Economics (MSc AE)
  • Ўқитувчиларни малакасини ошириш махсус дастури / Pg Cert Teaching & Learning

Магистратура дастурлариларига кириш учун IELTS (ўтиш бали 6.0) ёки TOEFL сертификати талаб этилади ва суҳбатдан ўтилади.

View the embedded image gallery online at:
http://wiut.uz/for-parents#sigProIdebdedaff40


ЁТОҚХОНА, ВИЗА ВА ТИББИЙ ХИЗМАТ

  • Университет шаҳар марказида жойлашган иккита замонавий ва қулай ётоқхонага эга.
  • Ётоқхона компьютер хонаси, тренажëр зали, тиббий ёрдам пункти, ошхона ва бошқа қулайликлар билан жиҳозланган.
  • Университет хорижлик талабалар учун визани расмийлаштиришда ёрдам беради.

Panorama 360


КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ВАҚТИ ВА УЛАРГА РЎЙХАТДАН ЎТИШ МУДДАТЛАРИ (2019/2020)

Имтиҳон саналари
6 апрел
23 апрел
26 апрел
14 май
17 май
4 июн
Рўйхатдан ўтишнинг охирги санаси
1 март
15 март
29 март
 19 апрел
 3 май
19 май

Муҳим саналар:

 
Контракт тўлашнинг  охирги санаси
Ҳужжат топширишнинг охирги санаси
IELTS/TOEFL сертификатини топширишнинг охирги санаси
Биринчи босқич талабалари учун (Умумтаълим босқич)
12 август, 2019
Контракт олиб кетиш учун тайинланган муддат
26 июл, 2019
Иккинчи босқич талабалари учун
26 август, 2019
Контракт олиб кетиш учун тайинланган муддат
26 июл, 2019
Магистратура талабари учун
16 сентябр, 2019
Контракт олиб кетиш учун тайинланган муддат
26 июл, 2019