ТАЛАБАЛАРГА
Таълим грантини олиш имкониятлари
ТХВУ стипендияси дастури 3 – даражани қўлга киритган ТХВУга кирувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун 100% бепул таълим олиш имконияти сифатида белгиланган. 3-даражага эришган талабалар учун 30 та стипендия жойлари ажратилган.
БатафсилАкадемик қўллаб-қувватлаш хизмати
Aкадемик қўллаб-қувватлаш маркази ТХВУнинг барча талабаларига таълимдан ташқари фаолиятларида ҳам ёрдам беради. Биз сизга академик маслаҳат, академик инглиз тили, амалий маҳорат, математика ва статистика бўйича ёрдам берамиз.
БатафсилИжтимоий алоқалар
ТХВУ талабаларнинг шахсий ривожланишига катта эътибор беради. Университет талабаларга ўзларининг ижодкорлигини, етакчилигини, самарали бошқарувни, жамоада ишлашни, жамоат олдида сўзлаш ва бошқа кўплаб қобилиятларини намоён этиш имкониятини беради. ТХВУ талабаларга яширин истеъдод ва интилишларини юзага чиқаришда, ижтимоий ва ахлоқий масъулият ҳиссини ривожлантиришда ёрдам беради.
БатафсилТХВУ талабалар турар жойи
Янги ёки давом эттирувчи талаба бўлишингиздан қатъий назар, ТХВУ Тошкентда яшаш учун муносиб жой топишда ёрдам беради.
Батафсил