УНИВЕРСИТЕТ ҲАҚИДА
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 январь кунидаги 22-сонли қарори асосида Вестминстер университети (Лондон) билан ҳамкорликда ташкил этилган. Университетнинг барча дастурлари ва йўналишлари Буюк Британиянинг Вестминстер университети томонидан тасдиқланган. ТХВУ битирувчиларига диплом Лондон шаҳридаги Вестминстер университети томонидан берилади.
УНИВЕРСИТЕТ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Таълим инглиз тилида қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:
- Университетгача таълим курси / Course in Pre-Foundation Studies (CPFS)
- Умумтаълим босқичи / Certificate of International Foundation Studies (биринчи босқич)
Бакалавр босқичи (иккинчи босқичдан бошланади):
- Бизнес бошқаруви / BA Business Administration
- Иқтисодиëт / BSc Economics
- Иқтисодиëт ва молия / BSc Economics with finance
- Тижорий ҳуқуқ / BA Commercial Law
- Бизнесда ахборот тизимлари / BSc Business Information Systems
Магистратура босқичи (иккинчи босқичдан бошланади):
- Тижорат ҳуқуқи
- Инсон ресурсларини бошқариш
- Халқаро бизнес бошқаруви
- Бизнес таҳлили ва информатикаси
- Амалий иқтисодиёт
- Ижтимоий-тиббий соҳада
- Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science)
Раҳбарият

Бахром Миркасимов
Ректор

Майкл Кларк
Ўқув ишлар бўйича проректор

Низомжон Кодиров
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор

Фарход Каримов
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор

Жобир Маллабаев
Маъмурият ва ижро бўйича директор

Ахроржон Якубжонов
Молия ва ҳисоб-китоб бўйича директор

Икром Рихсибоев
Докторантура (илмий ишлар) мактаби декани

Зохид Аскаров
Бизнес ва иқтисодиёт мактаби декани
